yoshlarforumi.uz
Taklif
Yoshlar Forumi 2025

Имконияти чекланган ёшларни хурсанд қилиш.

Muallif: Nodirbek Quranboyev
Holati: Tasdiqlandi
Биламизки жамиятда имконияти чекланган ёшлар мавжуд ва ушбу ёшларга давлатимиз томонидан қатор имтиёзлар берилган, лекин барибир шунуқтаий назарда мазкур тоифадаги ёшларга ва уларнинг яқин қариндошларига кўшимча имтиёзлар берилса жуда яхши бўларди, сабаби бундай имконияти чекланган ёшларни албатта яқин қариндошлари парвариш қилишади, ва холидан хабар олиб ғамхўрлик кўрсатишади, бу албатта осон иш эмас, шу сабабли уларни ўзларинихам рағбатлантириш керак, масалан оиласида имконияти чекланган ёшлар бўлган, фуқароларгахам имтиёзлар бериш чораларини кўриш керак, мисол учун даволаниши учун хар чоракда ИХМА томонидан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши, шахарлар ва вилоятлараро саёхатлар учун йўл кира хаққини камида 50% қисмига имтиёзлар берилса, бундан ташқари ОТМга ўқишга топширишда топлаган ўтиш балига кўшимча балл берилса ва грат асосида ўқишга қабул қилинса, ўқишни кўчириш кайта тиклаш жароёнларидахам имтиёзлар берилса, яшаш шароитини яхшилаш учун субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратилса жуда яхши бўларди.
Izoxlar (0)
Izox qoldirish uchun tizimga kiring yoki ro'yxatdan o'ting to!

Qidirmoqchi bo'lgan so'zni yozganingizdan so'ng, Enter tugmasini bosing.