yoshlarforumi.uz
Taklif
Yoshlar Forumi 2025

“Маҳалла гранти”

Yo'nalish: Chorvador
Muallif: Maxset Tursinov
Holati: Tasdiqlandi

Маҳалла ёшлар етакчилари томонидан ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш учун бир қатор янги лойиҳалари мавжуд. Лекин уларнинг ҳаммасини реализация қилишда муаммолар юзага келмоқда. Маҳалла ёшлар етакчилари ўртасида “Маҳалла гранти” жорий этиш. Грантларнинг асосий мақсадлари: Ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш: Ёшлар ўртасида маданий, илмий ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш. Бўш вақтни мазмунли ўтказиш: Спорт, санъат, таълим, кўнгилочар ва бошқа ижтимоий фаолият турларини ташкил қилиш. Ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш: Жамиятга манфаатли ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни амалга ошириш. Инновация ва стартапларни ривожлантириш: Ёшлар учун илғор ғояларни амалиётга жорий қилиш имкониятларини яратиш.

Izoxlar (0)
Izox qoldirish uchun tizimga kiring yoki ro'yxatdan o'ting to!

Qidirmoqchi bo'lgan so'zni yozganingizdan so'ng, Enter tugmasini bosing.